Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Одам савдоси жиноятини содир этиб Туркияда яширинган фуқаро ушланди

Одам савдоси жиноятини содир этиб Туркияда яширинган фуқаро ушланди

Ўзбекистон Республикасидаги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари кузатувида, Интерпол каналлари орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларимиз томонидан одам савдоси учун қидирилаётган ва узоқ вақт давомида Туркия ҳудудида яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси (аёл) Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди.

Жиноятчи аёл сотиш ва эксплуатация мақсадида қизларга юқори маош ваъда бериб, уларни Туркияга олиб келган. Бу ерда қизларнинг паспортларини тортиб олиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.

Икки давлатнинг Интерпол миллий марказий бюролари ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва тезкор ҳамкорликлари туфайли муваффақиятли қўшма фаолиятнинг ибратли намунаси юзага келди.

Ҳозирда Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан бу каби жиноятларни фош қилиш бўйича фаол ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Киритилди: 14:19 11.06.2025. Ўқилди: 644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!