Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Очоа, Месси ва Роналду: Тарихга кирган футболчилар рўйхати кенгаймоқда

Очоа, Месси ва Роналду: Тарихга кирган футболчилар рўйхати кенгаймоқда

40 ёшли дарвозабон Гильермо Очоа Мексика терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун таркибига киритилди.

Футболчи Лионель Месси ва Криштиану Роналду қаторида ўз фаолиятида олтинчи Жаҳон чемпионатига борадиган миллий терма жамоа таркибидан жой олди.

2006 ва 2010 йилги мундиалларда Очоа Мексика терма жамоасининг учинчи дарвозабони сифатида қатнашган ва майдонга тушмаган эди. Шундай қилиб, Очоа ҳозиргача учта Жаҳон чемпионатида ўйнаган. Бўлажак мусобақа эса у учун тўртинчиси бўлиши мумкин.

Месси ва Роналдудан ташқари, бешта Жаҳон чемпионатида Антонио Карбахаль, Рафаэль Маркес, Андрес Гуардадо (барчаси Мексикадан) ва Лотар Маттеус (ФРГ / Германия) иштирок этишган.

Киритилди: 23:32 01.06.2026. Ўқилди: 152 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!