Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

ОЧЛ. "Навбаҳор" Жиддада "Ал-Иттиҳод"га мағлуб бўлди

ОЧЛ. "Навбаҳор" Жиддада "Ал-Иттиҳод"га мағлуб бўлди

Осиё чемпионлар лигасининг 2023/2024 йилги мавсуми Ўзбекистон клублари учун якунланди. «Навбаҳор» бугун сафарда Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубига қарши нимчорак финал баҳсини ўтказиб, имкониятни бой берди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида Карим Бензема ўз дарвозасини ишғол қилиб, бизга бериб юборганди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган сўнгги 6-дақиқа якунланаётган пайтда мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Бурчакдан етказилган тўп йўналишини Бензема бош билан ўзгартирди, Ҳамидуллоҳ эса яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимга тугашига 4 дақиқа қолганида эса бу сафар "Навбаҳор" футболчиси автогол муаллифи бўлди. Бурчакдан етказилган узатмани қайтариш чоғида тўп Табатадзенинг оёғига тегиб, дарвозага кириб кетди.

Шу тариқа, "Навбаҳор" ҳам ОЧЛдаги иштирокини шу босқичда тўхтатди.

Осиё Чемпионлар лигаси.
Нимчорак финал. Иккинчи ўйин
«Ал-Иттиҳод» - «Навбаҳор» - 2:1 (1:1)
Голлар: Абдулраззоқ Ҳамидуллоҳ (45+6), Тома Табатадзе (86-автогол) — Карим Бензема (25-автогол)
«Ал-Иттиҳод»: 1. Абдуллоҳ ал-Маюф, 7.НГоло Канте, 8.Фабиньо, 9. Карим Бензема (Султон Фарҳан 90+4), 15.Ҳасан Кадиш, 16.Файсал Ал-Ғамдий (Марван ас-Саҳафий 71), 17.Марван ас-Саҳаф, 26.Аҳмед Хезагий (Солий ал-Амрий 71), 30.Саад ал-Муса, 37.Фамаз Ал-Ямий, 99.Абдураззоқ Ҳамдаллаҳ,
«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов (с), 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров (Азим Аҳмедов 90+7), 11.Русланбек Жиянов (Иброҳим Йўлдошев 90+1), 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброрбек Исмоилов (Гиорги Никабадзе 90+1), 23.Йован Жокич, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Асадбек Собиржонов, 91.Тома Табатадзе (Ҳақназарий 90+1).
Ҳакамлар: Ко Хюн Жин, Хон Яе Ёл, Парк Сангжун, Ким Ву Сунг;
ВАР ҳаками: Ким Жонг Хёк;
АВАР: Ким Хи Гон.

Киритилди: 23:15 22.02.2024. Ўқилди: 1139 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!