Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Обама Гарвардни ҳимоя қилиб чиқди

A A A
Обама Гарвардни ҳимоя қилиб чиқди

АҚШ собиқ Президенти, Гарвард университетининг энг машҳур битирувчиларидан бири Барак Обама қадрдон ўқув даргоҳини 2,2 миллиард долларлик грантдан маҳрум этган таълим вазирлигини танқид қилди.

Аввалроқ Таълим вазирлиги ва университет раҳбарияти Оқ уйнинг кадрлар ва таълим сиёсатини ўзгартириш ҳақидаги талабини очиқчасига рад этган. Ҳукумат бунга жавобан ҳар йили ажратиладиган 2,2 миллиард доллар қисқартирилишини эълон қилганди. Бундан ташқари Дональд Трамп мазкур университетни таълим муассасалари учун амал қиладиган солиқ имтиёзидан ҳам мосуво қилиш масаласини ҳам кўтарган.

– Гарвард академик эркинликни бостиришга қаратилган ушбу ноқонуний ва шармандали уринишни рад этиб, талабалар манфаати йўлида аниқ қадам ташлашда ўрнак бўлди, – деб ёзган Обама ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Шунингдек, у бошқа олий ўқув юртлари ҳам Гарварддан ўрнак олишига умид билдирди.

Оқ уй аввалроқ Америка университетларидан яҳудий талабалар ҳимоя қилинишини сўраб, молиялаштиришни қисқартириш билан таҳдид қилган. 2023 йил октябрдан буён Яқин Шарқда можаро кучайиши муносабати билан Америка университетларида Исроилга қарши намойишлар бўлиб туради.

Киритилди: 22:24 16.04.2025. Ўқилди: 664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!