"АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама амалдаги президент Жо Байденнинг иккинчи муддатга сайланишига ёрдам беришга ваъда берди", деб хабар қилди The Washington Post манбаларга таяниб.
Нашр маълумотларига кўра, Барак Обама ва Жо Байден ўртасидаги учрашув июнь ойи охирида Оқ уйда бўлиб ўтган. Унда Обама АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 2024 йилги президентлик кампаниясида юқори даражада қўллаб-қувватловга эга бўлиши ҳақида огоҳлантирган.