Донецк вилоятининг Светлодарск шаҳрида жойлашган Углегорск иссиқлик электр стансиясида ўққа тутилиши натижасида ёнғин бошланди, дея хабар бермоқда Украина ОАВлари.
“Ҳудудда кучли ёнғин кетмоқда, маъмурий бино вайрон бўлган”, — деб ёзади "Политика Страна" телеграм канали.
Телеканал маълумотларига кўра, Украинадаги энг йирик иссиқлик электр стансияси Россия армияси томонидан ўққа тутилган.
Углегорск ИЕС Украина кучлари томонидан назорат қилинади, бироқ сўнгги ҳафталарда унга қарши кураш олиб борилмоқда. Светлодарскнинг ўзи 24 май куни рус ҳарбийлари томонидан босиб олинган.