Франция Президенти Эммануел Макрон келаси ҳафта охирида Арманистон ва Озарбайжонга ташриф буюриши мумкин.
Ташриф 9-10 сентябр кунларига мўлжаллангани маълум қилинганди: “Франция давлат раҳбарининг Еревандан кейин Бокуга ташриф буюриши ҳақида ҳам маълумотлар бор”.
Э.Макроннинг Арманистонга эҳтимолий ташрифи ҳақидаги хабарлар икки кундан бери тарқалмоқда. Бироқ сафар расман тасдиқланмаган. Франция расмий доираларида ташрифнинг амалга ошиши борасида бир овоздан қарор йўқ.