Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

ОАВ: Исроил бир ярим ой ичида Ҳизбуллоҳга ҳужум қилишга тайёр

ОАВ: Исроил бир ярим ой ичида Ҳизбуллоҳга ҳужум қилишга тайёр

Исроил 4-6 ҳафта ичида Ливаннинг Ҳизбуллоҳ террор ташкилотига қарши уруш бошлашга тайёр, дея хабар берди The Jerusalem Post ҳарбий манбалари.

Ҳизбуллоҳ 2023 йил 7-октабр куни мамлакат жанубида Хамас ҳужумидан сўнг фаластинлик террорчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Исроил шимолини ўққа тута бошлади. Қарийб бир йилдан бери 100 мингга яқин Исроил фуқароси ватанига қайта олмади. Исроил ҳукумати яқинда Ғазодаги жорий урушнинг асосий мақсадлари қаторига «Шимол ва Жануб халқларини уйига қайтариш»ни ҳам қўшди.

Ҳарбий таҳлилчиларнинг айтишича, тўрт-олти ҳафталик муддат яқинда қиш мавсуми бошланиши, Ливаннинг тоғли ҳудудларида жангларни анча қийинлаштиргани билан боғлиқ.

Айрим экспертларга кўра, бу баёнот биринчи навбатда Қўшма Штатларни Ҳизбуллоҳга босимни кучайтиришга ишонтириш учун мўлжалланган.

Киритилди: 16:06 17.09.2024. Ўқилди: 477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!