Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

ОАВ: Исроил армияси 7-октабр воқеаларида «Ганнибал протоколи»дан фойдаланган

ОАВ: Исроил армияси 7-октабр воқеаларида «Ганнибал протоколи»дан фойдаланган

7-октабр воқеалари чоғида Исроил армияси Ғазо сектори билан чегарадаги ҳарбий объектлар ва назорат-ўтказиш пунктларида «Ганнибал протоколи»ни амалга оширди.

Бу ҳақда Исроилнинг Haaretz газетаси ўз ихтиёридаги исроиллик ҳарбийларнинг ҳужжатлар ва баёнотларига таяниб хабар берди.

«Бизда бундай ҳужум содир бўлган тақдирда режамиз йўқ эди, чунки биз буни даҳшатли тушда ҳам тасаввур қила олмадик», — дея исроиллик ҳарбийнинг сўзларини келтиради нашр.

Унинг сўзларига кўра, «ҳеч ким 7-октабр куни қанча одам ўғирлаб кетилгани ва ўша пайтда Исроил кучлари қаерда бўлганлиги ҳақида заррача тасаввур ҳам йўқ эди».

Хабар қилинишича, 7 октабр куни эрталаб Эрез назорат-ўтказиш пунктида (Бейт Ханун) исроиллик аскарларнинг ўғирлаб кетилгани маълум бўлганидан сўнг, чегара ўтказиш пункти ва ҳарбий постга учувчисиз самолётлар ёрдамида ҳужум қилиш ҳақида бир неча бор буйруқ берилган.

Газетанинг ёзишича, 7 октабр куни эрталаб Реим ва Наҳал Ўз ҳарбий назорат пунктларида «Ганнибал протоколи» ҳам қўлланган. «Ушбу қарорларни қабул қилганлар бизнинг ҳудуддаги аскарларимиз жароҳат олиши мумкинлигини билишган», деди Исроил армиясининг юқори мартабали амалдори.

«Ганнибал протоколи» деб аталадиган нарсанинг маъноси шундан иборатки, армия ва хавфсизлик кучлари ҳарбий хизматчилар ёки тинч аҳолини қўлга олишнинг олдини олишга, бунинг учун барча мумкин бўлган ҳаракатларни, шу жумладан асирга олинган шахснинг ҳаётига таҳдид солиши мумкин бўлган чораларни кўришга мажбурдир. Ушбу тартиб 1986 йилда Исроил армияси томонидан ишлаб чиқилган ва 2016 йилда Бош штаб бошлиғи Гади Aйзенкот уни янги операцион буйруқ билан алмаштиришни буюрган.

Киритилди: 20:05 07.07.2024. Ўқилди: 612 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!