Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

ОАВ: "Франциянинг биринчи хоними изоляцияга олинди"

A A A
ОАВ: "Франциянинг биринчи хоними изоляцияга олинди"

 

Франция президенти Эммануэль Макроннинг рафиқаси Брижит Макрон ўзини изоляцияга олди.

"Le Figaro"нинг ёзишича, у коронавирус юқтирган одам билан алоқада бўлганлиги сабабли шундай қарорга келинган.

Нашрга кўра, мамлакатнинг биринчи хоними 15 октябрь куни коронавирус ташхиси қўйилган одам билан алоқада бўлган. Санитария идораларининг тавсияларига кўра, у энди етти кун изоляцияда бўлади.

Аниқлик киритилишича, Брижит Макронда касаллик аломатлари кузатилмаган.

Киритилди: 06:00 21.10.2020. Ўқилди: 7080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда