Бугун 14 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

ОАВ: Эронга қарши уруш яна камида 2-3 ҳафта давом этади

ОАВ: Эронга қарши уруш яна камида 2-3 ҳафта давом этади

Axios нашрига интервью берган Исроил расмийларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши ҳарбий операцияни кейинги икки-уч ҳафта ичида тугатишни режалаштирмаяпти.

Бироқ, улар Америка президенти ўз мақсадларига эришилганига ишонса, «тўсатдан қарор қабул қилиши» мумкинлигини тан олишди.

Axios манбаларидан бирига кўра, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси «ҳали етарлича заиф эмас» ва АҚШ ўз мақсадларига эришиш учун вақтга муҳтож. Нашрнинг араб манбаси таъкидлашича, АҚШ операцияси тугагандан сўнг, Эрон Америка қўшинлари ва Форс кўрфази давлатларига ҳужум қилишни давом эттириши мумкин.

АҚШ ва Исроил 28 феврал куни Эронга қарши ҳарбий операция бошладилар. Оқ уй операция тўрт-олти ҳафта давом этишини маълум қилди. Эрон президенти Масуд Пезешкиён можарони тугатиш учун АҚШ ва Исроилдан товон пули талаб қилди.

Киритилди: 21:21 13.03.2026. Ўқилди: 290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!