Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ОАВ: АҚШ Эронга ҳужум қилмоқчи

A A A
ОАВ: АҚШ Эронга ҳужум қилмоқчи

АҚШ август ойида Эроннинг ядровий объектларига зарба бериши мумкин. Бу ҳақда АВС телеканали Австралия ҳукуматидаги манбасига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Айтилишича, австралиялик ва британиялик ҳарбийлар аниқ нишонларни белгилашда америкаликларга ёрдам беради, бироқ ҳужумда бевосита иштирок этмайди.

Айни пайтда Австралия бош вазири Малколм Тернбулл АҚШ ва Эрон ўртасида ҳарбий низо бошланиши ҳақида ҳеч қандай асос билмаслигини айтган. 

Жорий йилнинг баҳорида АҚШ ядровий келишувдан бир томонлама чиққач, унинг Эрон билан муносабатлари анча ёмонлашди.

Бир неча кун аввал Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШни «олов билан ўйнашмаслик» ҳақида огоҳлантирди. АҚШ етакчиси Дональд Трамп эса бунга жавобан агар Теҳрон таҳдидларни давом эттирса, «мисли кўрилмаган оқибатлар» билан юзлашишини айтди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 15:43 27.07.2018. Ўқилди: 1832 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар