The New York Post нашри хабарига кўра, чоршанба куни кечқурун Квинсдаги тунги клуб олдида содир бўлган оммавий отишмада камида 10 киши яраланган.
Отишма чоршанба куни соат 23:20 атрофида Амазура тунги клуби олдида бошланган. Жабрланганлар ҳудуддаги касалхоналарга, жумладан Лонг-Айленд яҳудий касалхонаси ва Коэн болалар тиббиёт марказига етказилган, деди манбалар. Нью-Йорк полицияси маълумотларига кўра, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Оммавий отишма Қўшма Штатлардаги икки шов-шувли ҳалокатли ҳодиса теракт сифатида текширилаётганидан бир кун ўтиб содир бўлди. АҚШ армиясининг 42 ёшли фахрийси пикап машинасини Янги Орлеанда Янги йил байрамини нишонлаётган оломон устига ҳайдаб, 15 кишини ўлдирди. Бундан ташқари, Трампнинг Лас-Вегасдаги меҳмонхонаси ёнида Tesla Cybertruck портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди.