Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Нью-Йоркда мусулмон полициялар тақдирланди

A A A
Нью-Йоркда мусулмон полициялар тақдирланди

Нью-Йоркнинг Куинс туманида ўн биринчи бор мусулмон полициячиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбир Нью-Йорк мусулмон полициячилари жамияти ташаббуси билан ташкил этилди. Унга Нью-Йорк полиция департаменти ходимлари, сиёсатчилар, мусулмон давлатларининг дипломатлари, илм-фан ва таълим соҳасида фаолият юритувчилар, диний жамоалар вакиллари таклиф этилди.

Маросим бошланишида Қуръон тиловат қилинди.

Мусулмон полициячиларга мукофотлар “Бир умрлик ютуқлар”, “Йил полициячиси, “Йил фуқароси” ва “Йил қаҳрамони” йўналишларида топширилди.

“АҚШда мусулмонлар бошқа фуқаролардан фарқ қилмайди, ажратилмайди. Улар бошқа барча фуқаролар каби бу мамлакатга хизмат қилишади. Ушбу тадбир уларнинг ҳиссаси борлигига гувоҳлик бериб турибди”, – деди Нью-Йорк мусулмон полициячилари жамияти раҳбари Одил Рана.

Унинг айтишича, жамиятга икки мингга яқин полиция ходимлари аъзо бўлган.

Киритилди: 17:50 23.11.2019. Ўқилди: 2363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда