Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Нъю-Йоркда азон айтишга қўйилган тақиқ бекор қилинди

A A A
Нъю-Йоркда азон айтишга қўйилган тақиқ бекор қилинди

АҚШнинг Нъю-Йорк шаҳрида фаолият юритаётган масжидларда овоз кучайтиргичлардан азон айтишга қўйилган тақиқ бекор қилинди.

Бу борада Нъю-Йорк шаҳар маъмурияти қарор қабул қилди, деб хабар беради “Репорт”.

Қарорда қайд этилишича, Нъю-Йоркда яшовчи мусулмон жамоаларининг талабларини инобатга олган ҳолда, штатда Рамазон ойи давомида жума ва кечки пайтларда овоз кучайтиргичлар билан оммавий азон ўқишга рухсат берилади.

Шаҳар мери Эрик Адамс мусулмон жамоаларига мурожаатида мусулмонлар штатда ўз эътиқодларини эркин амалга оширишлари мумкинлигини ва бунинг учун аввалроқ тақиқланган азон ҳар жума куни соат 12:30 дан 13:30 гача эшитилишини айтди.

“Репорт” ходими мусулмонлар масжиди жойлашган Нъю-Йорк Ислом марказига ташриф буюрди. Марказдаги масжидда 22 йилдан бери ишлаган Мали Республикасидан Муҳаммад Салимнинг айтишича, бу қарор Нъю-Йорк шаҳридаги мусулмон жамоатчилиги учун катта ғалаба бўлган: “Бугун биз жуда хурсандмиз. Туни билан ухламадим, эрталаб масжидга келганимда кўзларимга ишонмадим. Масжидда қадам қўйишга жой йўқ эди. Кўп йиллар аввал масжид атрофида яшовчи америкаликлар азон овозидан нолиган ва шаҳар маъмурияти азон айтишни тақиқлаган эди. Биз бошқа динларга ҳурмат ва муҳаббат билан муносабатда бўлганимиздек, улар ҳам Исломга нисбатан худди шундай муносабат кўрсатиши керак. Бугун Америкада яшаётган барча мусулмонлар бахтли. Энди азон билан намоз ўқиймиз. Бу бизга камситишдан қўрқмасдан ўз эътиқодимизга амал қилиш имконини беради”.

М. Салим шаҳар мери Э. Адамс Нъю-Йорк шаҳри мусулмонлари учун қаттиқ меҳнат қилаётгани, сўнгги йилларда шаҳарда масжидлар ва исломий мактаблар сонини кўпайтириш, мусулмонларнинг ҳалол озиқ-овқат олишини осонлаштириш чораларини кўрганини айтди.

Киритилди: 08:55 02.09.2023. Ўқилди: 1812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!