Манхэттен марказида Fox news телекомпанияси олдида ўрнатилган 15 метрли улкан арчани уйсиз 49 ёшли эркак ёқиб юборди.
Афсуски, полиция арчани сақлол қололмади.
Айбланувчи айни пайтда қўлга олинган. У бу қилмишини нима сабабдан қилганини тушунтира олмаган. Шунинг учун ҳам полиция бу иш сиёсий сабабларга кўра қилган деган тахминни илгари сурмоқда.
Етказилган зарар эса 500 минг долларга баҳоланмоқда.