Эроннинг янги олий раҳбари Можтаба Хаменеи ўзининг ушбу лавозимга тайинловидан сўнг илк бор оммага кўриниш беришни ният қилган. Бунинг учун у отаси Али Хаменеининг дафн маросимида иштирок этмоқчи.
Бу ҳақда "The New York Times" газетаси ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
«Хаменеи расмийларга дафн маросимининг ҳеч бўлмаганда айрим қисмларида қатнашиш истаги борлигини айтган», — деб ёзади нашр.
Газета маълумотларига кўра, Хаменеи 9 июль куни Машҳад шаҳридаги Имом Ризо мақбарасида бўлиб ўтадиган маросимда иштирок этишни ва отасининг ҳақига жаноза намозини ўқишни хоҳламоқда.
Бироқ, Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ходимлари орасидаги манбаларнинг таъкидлашича, янги раҳбарнинг маросимга келиши амримаҳол. Бунга унинг ҳаракатланиши ортидан яшириниб турган бошпанаси манзили фош бўлиб қолишидан хавсираш сабаб бўлмоқда.