Хуанг 12 ноябрь куни лавозимидан кетган. Бундан аввал унинг никоҳдан ташқари муносабатлари ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлган эди. Улардан бири Хитой разведкаси билан алоқадор бўлиши мумкинлиги тахмин қилинаётган Элис Хуанг билан боғлиқ.
Хуанг технология соҳасининг энг машҳур раҳбарларидан бири эди. Унинг раҳбарлиги даврида Nvidia компаниясининг бозор қиймати бир неча юз миллиондан қарийб 4 триллион долларгача ошди.
Қизиғи шундаки, олти йил аввал Хуанг Nvidia билан биргаликда айнан Arm компаниясини сотиб олишга уринган эди. Энди эса унинг ўрнига келиши мумкин бўлган раҳбар айнан шу компаниядан чиқиши эҳтимол қилинмоқда.
Financial Times нашрининг ёзишича, Ҳаасдан ташқари яна бир нечта номзод кўриб чиқилмоқда. Янги раҳбар тайинлангунга қадар компанияни молиявий директор Колетт Кресс вақтинча бошқариб туради.
Уитт ўзининг «The Thinking Machine» («Тафаккур машинаси») номли китоби учун Хуангнинг атрофидаги қарийб 200 нафар киши билан суҳбатлашган.
У New York Times нашридаги муаллифлик мақоласида Хуангнинг ишқий муносабатларини «ҳаммага маълум, аммо ошкор этилмайдиган сир» деб атаган.
Унинг таъкидлашича, Хуангнинг «камтарона фикрлайдиган визионер» сифатида шакллантирилган имижи ортида кибр, нарциссизм ва назоратсиз ғазаб хуружларига мойил ҳукмрон шахс яширинган.
«Президент Трамп ва Женсен Хуанг ўртасида умумий жиҳатлар анчагина: ғазаб хуружлари, нарциссизм ва менинг тахминимча, аёллар билан боғлиқ можаролар», — деб ёзади Уитт.
Nvidia учун янги раҳбар топиш осон бўлмаслиги мумкин. Уитт Хуангни кескин танқид қилганига қарамай, уни профессионал жиҳатдан деярли алмаштириб бўлмайдиган шахс деб ҳисоблайди.
Унинг фикрича, Хуанг — жаҳон даражасидаги компьютер фанлари мутахассиси, қаттиққўл музокарачи ва улкан компаниянинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи.
«Женсен Хуангсиз Nvidia — Майкл Жордансиз Chicago Bulls жамоасига ўхшайди», — деди Уитт.