Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Нурсултон Рўзибоев UFC'даги навбатдаги жанги олдидан тарози маросимида иштирок этди

Нурсултон Рўзибоев UFC'даги навбатдаги жанги олдидан тарози маросимида иштирок этди

Хабарингиз бор, бизнинг вақт билан 31 март тонгида АҚШнинг Атлантик-Сити шаҳрида UFC Fight Night 241 турнири ўтказилади.

Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Нурсултон Рўзибоев асосий кардда ташкил этиладиган жангда америкалик Седрик Дюмага қарши октагонга чиқади.

Бироз аввал жангчилар тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. Нурсултон ҳам, Дюма ҳам бир хилда 83,91 кг тош босиб, белгиланган вазн меъёрини бажарди. Демак, жанг ўз кучида қолди.

Оқшомнинг марказий жанги аёллар ўртасида энг енгил вазн тоифасида Эрин Блэнчфилд ва Манон Фиоро ўртасида кечади. Эрин тарозида 56,7 кг, Манон эса 56,81 кг вазн қайд этди. Бу жанг ҳам ўз кучида қолди.

Киритилди: 07:07 30.03.2024. Ўқилди: 983 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!