Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Нукусдаги яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди

Нукусдаги яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди

Бугун, 31 январь куни соат 07:55 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани «Октерак» МФЙда жойлашган 2 қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши (портлаш) содир бўлган.

Ҳодиса жойига зудлик билан туман ФВ бўлими ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган.

Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда «Ҳудудгазтаъминоти» ҳодимлари чиқишган.

Ҳозирда фожиа сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:33 31.01.2023. Ўқилди: 2847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!