Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Нукусда қўлбола усулда тайёрланган алкогол маҳсулотлари айланмасига чек қўйилди

Нукусда қўлбола усулда тайёрланган алкогол маҳсулотлари айланмасига чек қўйилди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан олдиндан кузатувга олинган фуқаро ўз автомашинасида “шартли харидор”га 120 шишада жами 60 литр “Қаратау” ёзувли қўлбола усулда тайёрланган ароқларни сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Тадбир давом эттирилиб, мазкур фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, 240 дона шишада жами 140 литр “Қаратау” ёзувли қўлбола усулда тайёрланган, қалбаки акциз маркалари билан қадоқланган алкогол маҳсулотлари сақлаб келинаётгани фош этилган

Ўтказилган худди шундай яна бир тезкор тадбир давомида Нукус шаҳри ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро J.K.ning яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу хонадондан ҳам инсон ҳаёти учун хавфли бўлган алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётгани фош этилган

Мазкур хонадонда 75,5 литр сифатсиз ароқ маҳсулоти сақлаб келинаётган бўлса, хонадон эгасининг шахсий автотранспорт воситасида ўз харидорларини заҳарлашга ошиқаётган 144 дона шишада 72 литр сифатсиз ароқ маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 22:26 06.07.2024. Ўқилди: 1069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!