Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Нукусда ота алимент ўрнига уй берилди

Нукусда ота алимент ўрнига уй берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2025-йил 13-июнь кунги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Е.Д.нинг фойдасига тарбиясидаги уч нафар фарзандларининг таъминоти учун қарздор К.Д.нинг ҳар ойдаги жами даромадининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, жавобгар К.Д. алимент ўрнига ўзига тегишли бўлган Нукус шаҳри, Бағманлар кўчасида жойлашган турар жойини ундирувчининг номига ўтказиб берган.

Шу сабабли, жавобгар ижро ҳужжатини берган суднинг қарорига асосан алимент тўлашдан озод этилган.

Киритилди: Бугун 16:05. Ўқилди: 394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!