Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Нукусда "Орол балиқларидан 99 хил таом" гастрономик фестивали бошланди

Нукусда "Орол балиқларидан 99 хил таом" гастрономик фестивали бошланди

Нукус шаҳрида 17-20 сентябрь кунлари II Халқаро бахшичилик санъати фестивали бўлиб ўтади. Бугун мазкур нуфузли анжуман доирасида “Орол балиқларидан 99 хил таом” халқаро гастрономик фестивали бошланди.
Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларидан балиқ таомлари бўйича мутахассислар, моҳир ошпазлар иштирок этмоқда.

Нукус шаҳрининг И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи атрофидаги майдонда ошпазлар балиқ маҳсулотларидан палов, сомса, манти, шўрва, кабоб ва бошқа ўнлаб таомлар тайёрлаб, ўзаро баҳслашмоқда. Ушбу жараён ҳайъат аъзолари томонидан кузатиб, баҳолаб борилмоқда.

Бироздан сўнг халқаро гастрономик фестивали ғолиблари аниқланади.

Киритилди: 22:17 16.09.2021. Ўқилди: 2455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!