Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Нукус шаҳрига ҳам давлат байроқлари ўрнатилади

Нукус шаҳрига ҳам давлат байроқлари ўрнатилади

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрами олдидан Нукус шаҳрида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат байроқлари ўрнатилади.
 
Нукус шаҳрининг энг файзли масканларидан бири бўлмиш Ажиниёз шоир ҳайкали ёнида 55 метр баландликда қад кўтарадиган, ўлчами 9х6 метрга тенг Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат байроқлари халқимиз учун байрам совғаси бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Karinform" "Qalampir.uz"га хабар берди.


 
Ҳозирги вақтда бу байроқлар Тошкент шаҳрида ишланмоқда. Қурилиш ишлари мустақиллик байрами арафасида якунланади. Давлат байроқлари ўрнатиладиган жойга тамал тоши ўтган душанба куни қўйилган.





Эслатиб ўтамиз, 
ушбу байроқлар Тошкент шаҳрида 22 июль куни фойдаланишга топшириладиган республикадаги иккинчи байроқ ҳисобланади.
 
Маълумот учун, Тошкент шаҳридаги байроқ 65 метр баландликда, 20х10 метр ўлчамда бўлиши режалаштирилган.

Qalampir.uz

Киритилди: 11:45 17.07.2018. Ўқилди: 2396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!