"Нукус—Бейнеу—Нукус" йўналишида қатновчи ҳалқаро йўловчи поездининг бугунги битта рейси бекор қилинди.
3 июль куни “Нукус — Бейнеу — Нукус” йўналишида қатновини амалга оширадиган 647/648-сонли ҳалқаро йўловчи поездининг ҳаракати техник сабабларга кўра бир рейсга бекор қилинади, деб хабар қилди “O‘ztemiryуo‘lyo‘lovchi” AЖ матбуот хизмати.
Харид қилинган чипталарнинг суммаси тўлиқ қийматда ўз эгаларига қайтариб берилади.