Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Нуфузли нашри Ҳусановнинг финалдаги ўйинидан ҳайратда қолди

Нуфузли нашри Ҳусановнинг финалдаги ўйинидан ҳайратда қолди

Оммабоп Topskills Sports UK Х-аккаунти Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг эришаётган ютуқларини юқори баҳолади.

«Тасаввур қилинг, сиз футбол ҳали ривожланаётган мамлакат — Ўзбекистондансиз. Ўз ватанингизда атиги бир мавсум профессионал даражада тўп суриб, 19 ёшингизда Лига 1 вакили "Ланс"га ўтдингиз.

Сўнгра, инглиз тилида бирорта сўз билмасдан туриб, "Манчестер Сити" билан шартнома имзоладингиз ва Пеп Гвардиоланинг ўта талабчан услубига зудлик билан мослашишга мажбур бўлдингиз.

Абдуқодир Ҳусанов "Уэмбли"да ўтган Англия лига Кубоги финалида асосий таркибда майдонга тушди, жамоаси дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди, майдондаги энг яхши ўйинчилардан бири бўлди ва Виктор Дьёкерешни бутунлай зарарсизлантирди.

Ва буларнинг барчаси уч йилдан камроқ вақт ичида содир бўлди. Ақл бовар қилмас парвоз», — дейилади нашр хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Англия лига Кубоги финалида «Манчестер Сити» Лондоннинг «Арсенал» жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу соврин Абдуқодир Ҳусанов учун «шаҳарликлар» сафидаги биринчи титил бўлди.

Киритилди: Бугун 15:53. Ўқилди: 528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!