Италия пойтахти Рим шаҳрида теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи турнир давом этмоқда.
Дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович ушбу мусобақанинг ярим финалида тарихий натижага эришди. Сербиялик теннис юлдузи ATP рейтингида 10-ўринни эгаллаб турган норвегиялик Каспер Руудни 6/4, 6/3 ҳисобида таслим этди. Бу эса унинг фаолиятидаги 1000-ғалабаси эди.
Тарихий учрашув 103 дақиқа давом этган. Бу вақт давомида 35 ёшли Жокович 1 та, 23 яшар Рууд эса 2 та эйс зарбасини амалга оширди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб йириклашди - 3:0.