Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Норвегияда моржни безовта қилган сайёҳ жаримага тортилди

Норвегияда моржни безовта қилган сайёҳ жаримага тортилди

Норвегиянинг Шпитсберген шаҳрида сайёҳ морж ухлаб ётган муз бўлагига қадам қўйди ва бунинг учун 1100 доллар жаримага тортилди.

Бу ҳақда вилоят ҳокими сайтида маълумот берилган.

24 апрель куни сайёҳ Шпитсберген архипелагининг Лонгярбен ҳудудида дам олаётган жониворга яқинлашган. Бу билан у ҳайвонларнинг ортиқча безовталанишини тақиқловчи маҳаллий экологик қонунни бузган.

Қолаверса, ҳатто қишлоқда транспорт ҳаракатини ҳайвонот оламига кераксиз безовталик келтирмайдиган тарзда бошқариш керак.

Архипелаг полицияси бундай ҳаракатлар нафақат маҳаллий қонунларни бузиши, балки аҳоли хавфсизлигига ҳам хавф туғдириши ҳақида огоҳлантирган.

«BBC»нинг қўшимча қилишича, сайёҳ Норвегияга Полшадан келган. У суратга олиш учун моржга яқинлашган.

Киритилди: 23:40 27.04.2024. Ўқилди: 940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!