Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Норвегия ва Британия Украинага Black Hornet микро дронларини беради

A A A
Норвегия ва Британия Украинага Black Hornet микро дронларини беради

Норвегия ва Буюк Британия Украинага Норвегиянинг “Black Hornet” микро-дронларини беради.

"Норвегия ва Буюк Британия Украинага совға сифатида Норвегиянинг Black Hornet микродронларини сотиб олиш учун кучларни бирлаштирмоқда. Нархи 90 миллион НОК (9,2 миллион доллар)гача бўлади", - дейилади Норвегия ҳукумати сайтида эълон қилинган баёнотда.

Ёрдам пакетига дронларнинг ўзлари, эҳтиёт қисмлар, транспорт ва ўқитиш киради.

Молиялаштириш Буюк Британия бошчилигидаги фонд томонидан амалга оширилади, унга Норвегия 400 миллион НОК (41,1 миллион доллар) хайрия қилди.

Қайд этилишича, бу дронлардан разведка ва нишонларни аниқлаш учун фойдаланилади.

Киритилди: 12:15 24.08.2022. Ўқилди: 2248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда