Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Норвегия Россия ва Хитойни жосуслигида айблади

 Норвегия Россия ва Хитойни жосуслигида айблади

Россия ва Хитой Норвегиянинг нефт соҳаси тўғрисидаги разведка маълумотларини йиғмоқда, деб хабар берди Норвегия полиция хавфсизлик хизмати (PSТ).

Бу ҳақда “Dagens Nearingsliv” газетаси полиция хавфсизлик хизмати ҳисоботига асосланиб хабар берди.

“PSТ”нинг маълум қилишича, хорижий разведка хизматларининг асосий мақсадлари давлат ва хусусий компаниялар, университетлар ва илмий-тадқиқот институтларидаги технологик жамоалар, шунингдек, Норвегия расмий бўлимлари бўлиб, ҳужжатда айтилишича, нефт секторида ишлайдиган ёки у билан алоқадор бўлган одамлар маълумот манбаи сифатида жалб қилинган бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, Норвегия полициясининг хавфсизлик хизмати мамлакатнинг Россия ва Хитойдан ташқари нефт соҳаси тўғрисидаги маълумотларини бошқа мамлакатлар ҳам тўплайди деган хулосага келган.

Шу билан бирга, Россиянинг Ослодаги элчихонаси ушбу баёнотлар янгилик эмаслигини таъкидлаб, уларни кўп йиллар давомида давом этиб келаётган "ибтидоий" ташвиқот деб атаган.

Киритилди: 22:12 04.12.2020. Ўқилди: 1606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!