Норвегиянинг 89 ёшли қироли Харальд Vнинг соғлиғи касалхонада бўлиб турган пайтида ёмонлашди.
Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Норвегия қироллик саройи сайтида эълон қилинган хабарга таяниб маълум қилди.
«Улуғ ҳазратлари қиролнинг соғлиғи ёмонлашди. Улуғ ҳазратлари қиролнинг аҳволи жуда оғир», — дейилади хабарда.
Шу муносабат билан валиаҳд шаҳзода Хокон ва Харальднинг рафиқаси — қиролича Соня барча режалаштирилган тадбирларини бекор қилгани ҳам қайд этилди.
Шу билан бирга, NRK телеканали хабар беришича, касалхона олдига қироллик оиласига тегишли бир нечта автомобиль келган. Валиаҳд шаҳзода Хокон, валиаҳд малика Метте-Марит, шаҳзода Сверре Магнус ва қиролича Соня қиролнинг ёнида бўлиб турибди.
Шунингдек, қиролнинг синглиси малика Астрид ҳам касалхонага етиб келган.