Норвегия полицияси Ҳизбуллоҳ пейжерларининг портлашларига алоқадор бўлиши мумкин бўлган шахсни халқаро қидирувга берди.
Reuters хабарига кўра, Ҳизбуллоҳ пейжерларини етказиб бериш занжирининг бир қисми бўлган болгар компанияси асосчиси 39 ёшли Ринсон Ёси қидирувга берилди.
Полиция маълумотларига кўра, Ёси ўтган ҳафта АҚШга иш сафаридан буён алоқага чиқмаган.