Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ноқонуний валюта айирбошлашга оид жиноят иши фош этилди

Ноқонуний валюта айирбошлашга оид жиноят иши фош этилди

Жиноят ишлаи бўйича Ромитан туман судининг очиқ суди мажлисида, судланувчи А.Р (Ф.И.Ш яширилган)га нисбатан жиноят иши кўрилиб, унга нисбатан тегишли ҳукм ва жазо тайинланди.

Иш ҳолатига кўра Департаментнинг Ромитан туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ОАТБ Ўзсаноатқурилишбанк Қоровулбозор филиали бош ҳисобчиси А.Р (Ф.И.Ш яширилган) 2018 йил 6 сентябрь куни Ш.Ғ.Тошевдан 64.200,0 минг сўмни Ўзсаноатқурилишбанк АТБ Қоровулбозор филилали ғазнасига санаб олиб, фуқаро Ш.Ғ.Тошевга 64.200,0 минг сўмни банк кассасига кирим қилганлиги тўғрисида ҳеч қандай ҳужжат бермасдан, 8.000 АҚШ долларини ўзининг таниши Темиров Шухрат Ёрович орқали Қоровулбозор туманидаги Бухоро нефтгаз пармалаш АЖга қарашли автотураргоҳда бераётган вақтда қўлга олиниб, жами 8.000 АҚШ доллари далилий ашё сифатида олиб қўйилган.

Суд мажлисида судланувчи А.Р (Ф.И.Ш яширилган)га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 2-қисми б банди билан энг кам ойлик иш ҳақининг 75 баравари миқдорида яъни 13.822.500 сўм жарима жазоси тайинланган.

Киритилди: 15:29 13.03.2019. Ўқилди: 1402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!