Натижада олдиндан тезкор кузатувга олинган фуқаро С.И. бошқарувидаги “Соbolt” русумли автотранспорт воситаси ЙПХ масканида белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, хорижда ишлаб чиқарилган ва сифатини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ҳамда акциз маркаси билан маркаланмаган жами 1000 қути “ESSE” номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро О.Н. бошқарувидаги “Epica” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганда 7 турдаги 550 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди ҳамда тезкор тадбирлар давомида ҳуқуқбузарлардан жами қиймати 40 млн сўмлик 1550 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.