Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ногирон одамлар ёнғиндан қутқарилди

Ногирон одамлар ёнғиндан қутқарилди

Куни кеча Навоий шаҳридаги Бунёдкорлар кўчасида жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлган. Ёнғин чиққан 8/5А уйда 1949 йилда туғилган 1-гурух ногирони Н.Р, 8/4А уйда 1958 йилда туғилган 2-гуруҳ ногирони А.Х. ва 1981 йилда туғилган 1-гуруҳ ногирони С.Х.лар истиқомат қилган.  
Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига ёнғин хавфсизлиги хизматининг бўлинмлари ёнғин ҳақида хабар келиб тушгач 5 дақиқада етиб борган.

Кўрилган чора ва тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин зудлик билан ўчирилган. Ногирон шахслар ёнғин ўчирувчилари томонидан тезкорлик билан қутқарилгани сабабли тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғинга тўртта ёнғин ўчириш экипажи жалб этилган. Ёнғин оқибатида 8/4А уйнинг 30 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ҳамда 8/5А-уйнинг 20 кв.метр майдонда ва 6А-уйнинг 18 кв.метр майдонда том қисми ёниб зараланган.

Ёнғин сабаби аниқланмоқда ва ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Manba: uza. uz

Киритилди: 17:29 21.10.2018. Ўқилди: 1191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!