Бугун 22 февраль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Нодирбек Абдусатторов FIDE рейтингида илк марта топ-15таликка кирди

Нодирбек Абдусатторов FIDE рейтингида илк марта топ-15таликка кирди

Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирининг 2-тури Нодирбек Абдусатторов россиялик Андрей Есипенкога қарши ўйинда ғалабага эришгач, ФИДЕ рейтингида 14-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлди.

Ҳамюртимиз турнирнинг дастлабки 2та ўйинида қўлга киритилган дуранг ва ғалаба туфайли ўз ҳисобини 7,7 рейтинг баллига бойитди. Натижада Абдусатторовнинг рейтингдаги балларини 2741,7 очкога етказди ҳамда бирданига 4 поғона юқорилаб, 14-ўринга жойлашди.

18 ёшли ҳамюртимиз бугун турнирнинг 3-тури доирасида ФИДЕ рейтингида 16-поғонани банд этиб турган Левон Аронян (АҚШ)га қарши қора доналарда ўйнайди.

Нодирбек Абдусатторов FIDE рейтингида илк марта топ-15таликка кирди

Киритилди: 17:06 18.02.2023. Ўқилди: 1623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!