Бугун 16 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Нобел мукофоти совриндорлари кичик Роберт Кеннедини АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари лавозимига тайинламасликни талаб қилишди

 Нобел мукофоти совриндорлари кичик Роберт Кеннедини АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари лавозимига тайинламасликни талаб қилишди

Нобел мукофотининг 77 нафар лауреати томонидан имзоланган мурожаатда таъкидланишича, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп томонидан бу лавозимга номзод қилиб кўрсатилган Кеннеди тиббиёт, илм-фан ёки бошқарув соҳаларида на тажрибага, на малакага эга.

Олимлар шунингдек, Кеннедини "АҚШдаги эмлашга қарши энг машҳур шахс" деб аташди ҳамда унинг ОИТС ва бошқа касалликларни даволаш усуллари ҳақида фитна назарияларини тарқатишини эслатишди.

Трамп кичик Кеннедини Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари лавозимига номзод сифатида кўрсатиб, "у сурункали касалликлар эпидемиясини тугатишга ва Американи яна буюк ва соғлом қилишга қодир" деб таъкидлаган эди.

Кичик Кеннедининг номзоди Сенат томонидан тасдиқланиши керак, Демократик партия эса аллақачон бунга қаршилигини эълон қилган.

Киритилди: 19:03 15.12.2024. Ўқилди: 259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!