Америкалик стоматологларнинг айтишича, доимий равишда ниқоб тақиб юриш оғизда бактериялар кўпайишига олиб келиши мумкин.
Бунинг сабаби, ниқоб тақилганда зарарли бактериялар ўз вақтида оғиздан чиқа олмайди. Шунингдек, оғиз орқали нафас олиш зарурати туфайли оғизда қуруқлик пайдо бўлади, бу тишларнинг чириши ва тиш милки касалланишига олиб келади.
Ниқоб тақиш зарур бўлган ҳолларда стоматологлар кўпроқ сув ичиш ва шакарсиз сақични чайнашни маслаҳат беришади. Бундан ташақари, мунтазам равишда тишларни тозалаб юриш керак.