Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Нималар бўляпти: Фарғонада яна бир зўравон ҳоким чиқди

Нималар бўляпти: Фарғонада яна бир зўравон ҳоким чиқди

Данғара тумани ҳокими Саидмурод Аминжонов ҳар душанба йиғилиш ўтказиб, гапни таълим ходимларини камситиш ва ҳақорат қилишдан бошлайди.

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигига қарашли «Маърифат» газетасининг онлайн нашри вазирликка асосланиб хабар берган.

Маълум бўлишича, вазирлик вакиллари туман халқ таълими бўлими мудири Алимардон Содиқов билан суҳбат қилган. Суҳбатда йиғилишларда ҳоким мунтазам равишда уни камситиб, ҳақоратлагани, «мудирлик сенга қолгани йўқ» деб сўкиб ҳайдагани айтилган.

Шу сабабли у 24 сентябрь куни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи М.Турдиматов ҳузурига бориб, эгаллаб турган лавозимидан ўз хоҳишига кўра озод этишни сўраган. Ўша кундан бошлаб А.Содиқов ишга чиқмаган.

Ўша кунлари Фарғона вилояти ҳокими йиғилишига кетаётганда мактаб директор ўринбосарлари аварияга учраб, ҳалок бўлишганди. Ички ишлар вазирлиги кейинчалик уларнинг йиғилишга эмас, ўз юмуши билан йўлга чиққанини иддао қилганди.

Ходимлари ЙТҲга учраганини эшитиб, ХТБ мудири зудлик билан воқеа жойига етиб борган. У мактаб директорлари дафн маросимларида қатнашган ва ходимларнинг Фарғона шаҳрига боришлари юзасидан топшириқ берган туман ҳокимлиги мутасаддилари воқеа жойига келишмаганини маълум қилган.

Киритилди: 11:01 12.10.2019. Ўқилди: 9316 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!