Венесуэланинг собиқ президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес 15 октябрь куни сиёсий рақибларига нисбатан қийноқлар қўллаш мақсадида тил бириктирганлик бўйича янги айбловлар билан Нью-Йорк федерал суди олдида жавоб берадилар.
Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилмоқда.
АҚШ прокуратурасининг маълумотларига кўра, Мадуро Венесуэлада ўзига қарши фитна тайёрлашда гумон қилинган мухолифатчи сиёсатчилар ва ҳарбий хизматчиларга нисбатан қийноқлар қўллаш ҳақида буйруқлар берган. Тергов шунингдек, унинг рафиқаси ҳам ушбу ҳаракатларни қўллаб-қувватлаганини даъво қилмоқда.
Мадуро ва Флорес ўзларига қўйилаётган айбловларни рад этишмоқда.
Агар улар барча бандлар бўйича айбдор деб топилса, уларнинг ҳар бирига камида 50 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиш хавфи мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 3 январда АҚШ ҳарбийлари Мадуро ва унинг рафиқасини Каракасда қўлга олиб, АҚШга олиб кетишган эди ва у ерда уларга нисбатан гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорлик айблови қўйилганди.
Ишни мазмунан кўриб чиқиш бўйича суд жараёни 2027 йил 1 июнга белгиланган.