Николаевда бугун тунда Россия ракета ҳужуми натижасида 18 киши жароҳатланган, уларнинг ярми касалхонага ётқизилган, дея хабар беради вилоят маъмурияти раҳбари.
“Жами 18 киши жароҳат олди, улардан 5 нафари бола, икки киши вайроналар остидан қутқариб олинди”, — деб ёзади Виталий Ким.
Бу кеча асосий зарба яна Одессага тушди. Рейддан кўп ўтмай, Одесса вилояти маъмурияти раҳбари Олег Кипер Телеграмъдаги каналида шаҳар марказида вайронагарчилик бўлгани ва 300 квадрат метр майдонда ёнғин чиққанини ёзди.