Николаев расмийларининг хабар беришича, жума куни кечқурун рус қўшинлари шаҳарга ракета ҳужуми уюштирган, бунинг натижасида тўққиз қаватли турар-жой биноси вайрон бўлган, вайроналар остида одамлар бўлиши мумкин.
Николаев вилояти маъмурияти раҳбари Виталий Ким шаҳар ҳудудида еттита портлаш овози янграганини, улардан камида иккитаси шаҳар чегарасидан ташқарида бўлганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, иккита ракета турар-жой ҳудудига, улардан бири тўққиз қаватли бинога келиб тушган.