Бугун 10 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Никол Пашинян Арманистон ва КХШТ ўртасидаги муносабатлар "қайтмас нуқтадан ўтгани"ни маълум қилди

Никол Пашинян Арманистон ва КХШТ ўртасидаги муносабатлар "қайтмас нуқтадан ўтгани"ни маълум қилди

Арманистон Бош вазири парламентда сўзга чиқиб, мамлакат Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) доирасида қабул қилинаётган ҳужжатларга қизиқмаслигини айтди. У Арманистоннинг ташкилотга қайтиши борган сари қийинлашиб, ҳатто имконсиз бўлиб бораётганини таъкидлади.

"КХШТ фаолиятида иштирокимизни музлатганимизни айтдик, бу эса биз ҳеч қандай ҳужжатни муҳокама қилишда қатнашмаймиз дегани. Биз ҳеч қандай ҳужжатга вето қўймаймиз, чунки, аслида, ўзимизни КХШТдан ташқарида деб ҳисоблаймиз. Нима қилишса, ўзлари билишади. Бу ҳолат Арманистоннинг КХШТга қайтишини борган сари қийин, ҳатто имконсиз қилиб қўймоқда. Ўйлайманки, биз қайтмас нуқтадан ўтдик", — деди Пашинян.

Феврал ойида Никол Пашинян Арманистон КХШТдаги иштирокини "музлатгани"ни эълон қилган эди. Июн ойида у, агар Беларус КХШТни тарк этса, мамлакат ташкилотга қайтиши мумкинлигини билдирган эди.

Politico нашрининг ёзишича, Арманистоннинг КХШТдаги иштирокини музлатиш қарорига Беларуснинг Тоғли Қорабоғ уруши пайтида Озарбайжонга қурол етказгани таъсир кўрсатган.

Киритилди: 19:28 04.12.2024. Ўқилди: 865 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!