Украина Нижегород вилоятига ҳужум қилди, бир киши ҳалок бўлди. Нефтни қайта ишлаш заводи ёнмоқда.
Киев дронлари 2 июлга ўтар кечаси Нижегород вилоятига ҳужум уюштирди. Вилоят губернатори Глеб Никитиннинг маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 30 та дронни уриб туширган. Дрон бўлакларининг қулаши битта саноат объекти ва бир нечта турар жой биноларига жиддий бўлмаган шикаст етказган.
Никитиннинг маълум қилишича, бир киши ҳалок бўлган, яна тўрт киши жабрланган.
Astra нашрига кўра, Кстово шаҳрида "Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез" нефтни қайта ишлаш заводи ёняпти. Нефтни қайта ишлаш заводидаги ёнғин ҳақида Украинанинг Exilenova+ Telegram канали ҳам ёзмоқда.