Маълумотларга кўра, ҳодиса Жигава штати, Мажия шаҳрида юз берган.
Ёқилғи ортилган юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида, машина ағдарилган. Маҳаллий аҳоли оқиб кетган бензинни йиғишга уринган пайтда кучли портлаш юз берган ва кўплаб одамлар ҳалок бўлган.
Маҳаллий полициянинг хабар беришича, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган.