Ҳамкасблари уни қутқаришга ҳаракат қилишган, лекин арслон ҳайвонот боғи ходимини ачинарли даражада ғажиб ташлаган эди.
Ветеринария технологи бўлган Олавуйи шерлар туғилганидан бери уларга ғамхўрлик қилиб келган.
Aйни пайтда университет жамоатчилиги марҳум учун мотам тутмоқда ва олийгоҳ раҳбари Олавуйининг оиласига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Университет профессори Aдебаё Симеон Бамире воқеани эшитиб хафа бўлганини айтди ва тезкор тергов ўтказишга ваъда берди.
Талабалар касаба уюшмаси раҳбари Aббос Aкинреми мамлакатнинг “Вангуард” газетасига маълум қилишича, ҳайвонот боғи ходими шерларни овқатлантираётган маҳал эшикни қулфлашни унутган ва дарҳол важоҳатли оч шернинг ҳужумига учраган.
Нигерия шимолида жойлашган Кано шаҳридаги ҳайвонот боғида 50 йилдан бери шерларга қараб келаётган Aбба Ганду содир бўлган воқеани бахтсиз ҳодиса деб атади ва қўшимча хавфсизлик чоралари зарурлигини айтди.
1971 йилдан бери шерларни озиқлантиришни бошлаган Ганду: Бу воқеа руҳиятимга ҳеч қандай таъсир қилмайди, чунки мен ўлгунимча шерларни боқишни хоҳлайман, дея фикр билдирди.