Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Нигерияда 125 нафар «Боко Ҳарам» террорчилари ва ҳомийлари ҳукм қилинди

Нигерияда 125 нафар «Боко Ҳарам» террорчилари ва ҳомийлари ҳукм қилинди

Нигерия Бош прокуратураси матбуот котиби Камардин Огунделенинг айтишича, ҳукм мамлакатда жиноий ташкилот ҳамкорларига қарши янгиланган оммавий суд жараёни доирасида чиқарилган.

Унинг сўзларига кўра, 125 киши «терроризм, терроризмни молиялаштириш, террорчиларга моддий ёрдам кўрсатиш» ҳамда Халқаро жиноий суд (ХЖC) томонидан кўриб чиқилган ҳужжатлар бўйича айбдор деб топилган.

Нигерия Федерал Олий суди 24 июль куни «Боко Ҳарам»нинг 300 нафар аъзоси устидан оммавий суд жараёнини давом эттирди. Нигерия ҳукумати аввалроқ мамлакат шимоли-шарқида қўлга олинган «Боко Ҳарам»нинг 5000 аъзоси судга тортилиши ҳақида хабар берган эди. Қўлга олинган террорчилар гуруҳлар бўлиб судланади.

2009 йилдан бери Нигерияда «Боко Ҳарам» гуруҳининг йирик терактлари натижасида 20 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. Террор ташкилоти 2015 йилдан бери Камерун, Чад ва Нигернинг чегара ҳудудларида ҳужумлар уюштирмоқда. Чад кўли ҳавзасидаги ҳужумлар натижасида камида 2 минг киши ҳалок бўлди. «Боко-Ҳарам» ҳужумлари ҳар йили юз минглаб одамларни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилади.

Киритилди: 18:46 27.07.2024. Ўқилди: 757 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!