Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Нигерияда 100дан ортиқ мактаб ўқувчиси жангарилардан озод қилинди

Нигерияда 100дан ортиқ мактаб ўқувчиси жангарилардан озод қилинди

Президент матбуот котиби бу ўғирланган 303 нафар боланинг охиргиси эканлигини маълум қилди, деб хабар беради DW.

Нигериядаги Авлиё Мария католик мактаб-интернатидан яна 130 ўқувчи озод қилинди, улар ноябрь ойи охирида жангарилар томонидан ўғирлаб кетилган 303 бола орасида. Нигерия президенти матбуот котиби Сандэй Дэранинг 21 декабрь, якшанба куни кечқурун Х ижтимоий тармоғида жилмайган болаларнинг фотосурати билан бирга эълон қилинган баёнотига кўра, бу уларнинг ҳибсдаги охирги ўқувчилари.

— Нигер штатида ўғирлаб кетилган яна 130 нафар ўқувчи озод қилинди. Ҳеч ким асирликда қолмади, — дейилади баёнотда.

Постда мактаб ўқувчиларининг жангарилардан озод қилиниши тафсилотлари ошкор қилинмаган.

22 ноябрь куни Нигериядаги Христианлар уюшмаси Нигер штатининг Папири шаҳрида жойлашган Авлиё Мария мактаб-интернатидан 303 ўқувчи ва 12 ўқитувчининг ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берди. Кейинчалик жангарилар томонидан асирга олинган 50 нафар ўқувчи қочишга муваффақ бўлгани ҳақида хабар берилди.

Киритилди: 21:00 22.12.2025. Ўқилди: 254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!