Нигерия жанубидаги Эдо провинциясида ҳайвонлардан одамларга юқадиган хавфли вирусли касаллик Ласса иситмасидан 21 киши вафот этди.
Соғлиқни сақлаш ходими доктор Жозеф Окоегуаленинг сўзларига кўра, Ласса иситмаси эпидемияси вилоятнинг бир қанча ҳудудларига тарқалди. Унга кўра, Эдода жами 240 та касаллик ҳолати қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, йил бошидан буён Нигерия бўйлаб 170 дан ортиқ одам Ласса иситмасидан вафот этган. Ҳукумат ушбу касалликни даволаш учун учта дори ишлаб чиқилишини эълон қилди.
Ласса иситмаси биринчи марта Нигерияда 1969 йилда мамлакат шимоли-шарқидаги Борно штатида топилган.
Ласса иситмаси туфайли Нигерия ҳукумати ўтган йилнинг февраль ойида фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.
Ласса иситмаси каламуш ва сичқон нажаси билан алоқа қилиш орқали юқади. Ушбу хавфли касаллик одамдан одамга юқиши ва ўлимга олиб келиши мумкин.
Мамлакат ҳукумати аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга, гигиена қоидаларига риоя қилишга ва кемирувчилар билан алоқа қилмасликка чақирди.