Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Нидерландияликлар Германия билан чегара ҳудудида мигрантларни қидириш мақсадида мустақил равишда машиналарни текширишни бошлади — Bild

 Нидерландияликлар Германия билан чегара ҳудудида мигрантларни қидириш мақсадида мустақил равишда машиналарни текширишни бошлади — Bild

Мамлакат фуқаролари полиция бу боpада ҳеч нима қилмаётганини айтиб, ўзлари тегишли чоралар кўришларини билдиришган.

10 дан ортиқ эркаклар Нидерландиянинг Германия билан чегараси яқинидаги Тер-Апел шаҳридаги қочқинлар лагерига олиб борувчи йўл бўйлаб автомобилларни тўхтатишни бошлаган.
Нидерландиянинг миграция масалалари бўйича комиссари бу ҳаракатларни қоралаб, қонунни бузмасликка чақирди.

Яқинда айнан миграция масалаларидаги келишмовчиликлар туфайли ҳукумат коалицияси парчаланган эди. Ҳукмрон коалиция таркибидан чиқwан “Озодлик” партияси етакчиси Герт Вилдерс эса фуқароларни бутун чегара бўйлаб худди шундай ҳаракатларни амалга оширишга ундади.

"Айнан шундай ҳаракатлар бутун чегара бўйлаб амалга оширилиши шарт. Агар бош вазир зудлик билан чегара назорати учун армияни жалб қилмаса, биз ўзимиз буни қилишимиз керак", — дея таъкидлади Вилдерс.

Киритилди: 10:14 10.06.2025. Ўқилди: 516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!